Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус суд ишларига ҳам таъсир ўтказди

Коронавирус суд ишларига ҳам таъсир ўтказди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.  Унга кўра,  Раёсатда «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатда судларда фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари тўхтатиб турилиши, фуқароларга ҳужжатларни (судларга) фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилган. Бундан ташқари судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши алоҳида қайд этилади.

Шунингдек, Раёсат қарорига кўра, барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этиши, суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг