Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 «Карантинни қандай ўтказяпмиз?» Сенат танлов эълон қилди

 «Карантинни қандай ўтказяпмиз?» Сенат танлов эълон қилди

Карантин даврида уйдан чиқмаслик касаллик тарқалишининг олдини олишдаги энг асосий омиллардан саналади. Ушбу вазият оила даврасида бўлиш, яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятини яратади. Ҳозирги кунда бош вазифамиз бир-биримизга ғамхўрлик кўрсатиш, бир-биримизни ҳимоялаш ва вақтни мазмунли, фойдали ташкил қилишдан иборат. Мазкур танлов ҳам шу йўналишга қаратилган.

Танлов мақсади аҳоли ва ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда қуйидаги мавзулар бўйича ижтимоий масофаланиш шароитида тегишли йўл-йўриқ кўрсатмаларини оммага етказиш: оила даврасида вақтни фойдали ва унумли ўтказиш, стресс ва хавотирга қарши курашиш, осойишталикни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшиш, жисмоний саломатлик ва иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, можароли вазият ва гендер зўравонлик хавфини камайтириш, эр-хотин, қайнона-келин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш.

Шу билан бирга, ўсмирларда (13-17 ёш) ноқулай вазиятни фойдали ҳаракатларга йўналтириш, ўз қобилиятларини ривожлантириш, янги билим ва таълим олиш учун вақтдан унумли ва самарали фойдаланиш, сифатли мулоқот ва оиласига ёрдам бериш лаёқатини юксалтириш.

Натижада оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашга, улар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришга ҳамда бу борада тажриба алмашишга эришилади.

Танлов ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикасининг гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси.

Танлов икки йўналишда эълон қилинади: «Карантин пайтида уйда, оила даврасида вақтни қандай ўтказяпмиз? (барча фуқаролар учун), «Мақсадимга эришиш йўлидаги ғояларим» (13-17 ёшдаги ўсмирлар учун).

Тақдим этилган видео маҳсулотларни махсус экспертлар гуруҳи баҳолайди.

Танлов шартлари: Танловда ҳар қандай шахс/оила қатнашиши мумкин ва масъул шахс кўрсатилиши лозим, ишлар сони чекланмаган, танловда қатнашиш бепул, танлов масофадан туриб ўтказилади.

Баҳолаш мезонлари: Ишнинг кўрсатилган мавзуга мос келиши, видеороликни тайёрлашга бўлган ижодий ёндашув (ғоянинг янгилиги, ўзига хослиги ва ҳоказо), ахборот мазмуни, видеотасвирларнинг сифати.

Муаллифлик ҳуқуқлари: Танловда қатнашаёган ишнинг муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиниши ушбу асарни танловга юборган иштирокчи (иштирокчилар жамоаси) зиммасига юкланади.

Танлов материалларига қўйиладиган талаблар:

*танловда исталган киши/оила қатнашиши мумкин;

*видеоматериалда танловга йўналтирилган аниқ хабар бўлиши керак, мобиль телефон, юқори аниқликдаги видеокамерада суратга олинган 2 дақиқадан ошмаган видео маҳсулотлар танловга қабул қилинади;

*материаллар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрланиши мумкин;

*танлов учун материаллар қуйидаги тартибда тақдим этилиши керак: иштирокчининг исми ва мавзу йўналиши кўрсатилган ҳолда видеороликлар ЮНФПАнинг Facebook саҳифасиги мессенжерига https://www.facebook.com/UNFPA.Uzbekistan/ ёки видеонинг Youtubeдаги манзили юборилиши лозим;

видеоролик материаллар мазмуни ва тасвири Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ахлоқий меъёрларга зид бўлмаслиги шарт.

Ғолибларни тақдирлаш:

Танлов натижаларига кўра ҳар бир йўналишда учта энг яхши материал танлаб олинади (жами 6 та) ва шунга кўра икки йўналиш бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар соҳиблари тақдирланади.

Ғолибларнинг ишлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканаллари орқали намойиш этилади, шунингдек Олий Мажлис Сенати ва ЮНФПАнинг веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади.

Икки йўналиш бўйича ғолибларга мукофот (жами 6 та соврин): Танлов ғолибларига танловда қатнашганлик учун сертификатлар топширилади.

1-ўрин – ноутбук (жами 2 дона)

2-ўрин – планшет (жами 2 дона)

3-ўрин – смартфон (жами 2 дона)

Танловни ўтказиш муддати ва тартиби:

Танловга ишларни қабул қилиш 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 25 майга қадар амалга оширилади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ишлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. Танлов ғолиблари 2020 йил 1 июнда эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг