Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эроннинг 132 шаҳрида масжидлар очилади

Эроннинг 132 шаҳрида масжидлар очилади

Исфаҳондаги Шайх Лутфулло масжиди.

Фото: «Saletur.ru»

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 132 та шаҳарда масжидлар очилишини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни «Tasnim» агентлиги хабар берди.

Масжидларга, коронавирус эпидемияси давом этаётгани учун, келувчилар сони чекланади ва барча эҳтиёт чоралар кўрилади.

Мамлакатда бунгача шаҳарлараро қатновлар очилиб, савдо марказлари ишлашига рухсат берилганди. Эрон — коронавирус энг кўп қайд этилган 10 мамлакатнинг бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг