Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эҳтиёткор оптимизм: Германияда коронавирус тарқалиши сусаймоқда

Эҳтиёткор оптимизм: Германияда коронавирус тарқалиши сусаймоқда

Фото: «Bild.de»

«Германияда коронавирус тарқалиши сусаймоқда, аммо карантин чораларини юмшатиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкинмас. Инфекция юқтирганлар сони тинмай камайиб-кўпайиб туришига ҳали бир неча ҳафта гувоҳ бўламиз»,деди Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер.

Унинг айтишича, энди ўлим ҳолатлари сони ошиши кутиляпти.

Инфографика: «Bild.de»

Германия касалхоналар жамияти (DKG) берган маълумотга кўра, интенсив терапия бўлимларида жойлар ва ўпкага сунъий шамол жўнатиш қурилмалари етарли. Касаллик аниқланган 100 мингдан кишининг 10-15 фоизигина касалхона ёрдамига муҳтож. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, бу яхши кўрсаткич.

Маълумот учун: Германия — коронавирус энг кўп аниқланган 5 мамлакатнинг бири: 8 апрель соат 15:30 ҳолатига, коронавирусни юқтирганлар сони 107,6 мингдан ошди, соғайиб кетганлар — 36 минг нафар. Эътиборли жиҳатлардан бири Германияда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари нисбатан камлигидир — ҳозирга келиб 2 мингдан ошди. Солиштириш учун: коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари Италияда — 17,1 минг, Испанияда — 14,5 минг, АҚШда — 12,8 минг, Францияда — 10,3 минг, Буюк Британияда — 6,1 минг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг