Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«COVID-19» оғир кечиши ташхиси қўйилган бемор 2 кунга бормай вафот этди

«COVID-19» оғир кечиши ташхиси қўйилган бемор 2 кунга бормай вафот этди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи 69 ёшли В.М. жорий йил 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

ССВ хабарига кўра, унга «COVID-19» оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг