Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«COVID-19» инфекциясини ўта оғир ўтказган яна икки бемор вафот этди

«COVID-19» инфекциясини ўта оғир ўтказган яна икки бемор вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Афсуски, сўнгги соатларда коронавирусга чалинган икки бемор оламдан ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. (аёл)да 14 июль куни иситма, ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган. 

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган.

Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир ўлим Наманган шаҳрида содир бўлди. 62 ёшли Ж.Ш. (аёл)да «COVID-19» тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет (II тип, инсулинга муҳтож шакли), бронхиал астма каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

20 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, унга ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган ҳамда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Ўтказилган реанимацион чоралар самара бермай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг