Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ: коронавирус туфайли юз минглаб болаларнинг ҳаёти хавф остида қолади

БМТ: коронавирус туфайли юз минглаб болаларнинг ҳаёти хавф остида қолади

Фото: «Scoopnest.com»

2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли юз минглаб болаларнинг ҳаёти хавф остида қолади, дея маълум қилди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Халқаро ташкилот раҳбарининг изоҳлашича, 2020 йил давомида глобал рецессия натижасида кўпчиликнинг даромади қисқаради. Бунинг оқибатида одамлар соғлом овқатланишдан пул тежай бошлайди. «Бу эса, айниқса, болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга таъсир кўрсатади».

Баъзи давлатларда қизамиқ ва полиомиелитга қарши вакцинация кампанияларининг тўхтатилиши яна бир муаммони келтириб чиқаради. «Шифохоналарнинг тўлиб кетганидан касал болалар вақтида муолажа олмаслиги мумкин», — дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг