Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш мумкин — Uzbekistan Airways

Бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш мумкин — Uzbekistan Airways

Фото: Xabar.uz

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олинган жойда қайтариш мумкинлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга авиачипталарни 2020 йил 5 апрелдан кейин бўлган бошқа саналарга алмаштириш имконияти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан COVID-19 коронавирусининг биринчи ҳолати аниқлаб олилганлигидан сўнг, бошқа мамлакатлар билан авиа ва автойўналишларни ёпиши сабабли 2020 йил 16 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг халқаро йўналишлари бўйича бўлган қатновлари бекор қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг