Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Евро-2020 ғолибини олдиндан аниқлашга уриниб кўришди (видео)

Евро-2020 ғолибини олдиндан аниқлашга уриниб кўришди (видео)

Фото: «Daily Sabah»

Лондондаги ZSL ҳайвонот боғида сурикатлар ёрдамида Европа чемпионати (Евро-2020) финалида қайси терма жамоа ғолиб чиқишини аниқлашга уриниб кўришди.

Ҳайвонот боғи ходимлари ерга Англия ва Италия байроғини ўрнатиб қўйишди. Жониворлар улардан бирини йиқитса бас эди. Байроқлар атрофида беш дақиқалар атрофида куймаланган сурикатлар охир-оқибат Англия байроғини қулатишди. Яъни Англия ғалаба қозонади, дейишмоқда. Ҳолбуки, мантиқан олганда, байроқнинг қулаши яхшилик аломати эмас...

Нима бўлганда ҳам барчаси эртанги финалда ҳал бўлади. Навбатдаги Европа чемпионини аниқлаш учун Италия – Англия финали 11 июль куни (Тошкент вақти билан 12 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади) бўлиб ўтади.

Маълумот учун: футбол ватани дейиладиган Англия ҳали ҳеч қачон Европа чемпиони бўлган эмас, фақат 1968 ва 1996 йилларда бронза медалларни қўлга киритган. Инглизлар фақат бир марта Жаҳон чемпиони бўлишган — 1966 йилда.

Италия терма жамоаси эса бу борада анчайин муваффақиятли: бир марта Европа (1968 й.), тўрт карра Жаҳон чемпиони (1934, 1938, 1982, 2006 йиллар). Учинчи маротаба Европа чемпионати финалига чиқишди, олдингилари: 2000 ва 2012 йилларда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг