Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиота ҳудудининг бир қисми Тошкент шаҳрига ўтади

Зангиота ҳудудининг бир қисми Тошкент шаҳрига ўтади

Фото: «anhor.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади. Бу ҳақда «Юксалиш» ҳаракатининг матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўтказилган ҳудудда 3 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Тошкент) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,4 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 5824 нафар. Жами хонадонлар сони 893 та.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг