Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юрак касалликларидан азият чекувчилар учун кутилмаган маълумот эълон қилинди

Юрак касалликларидан азият чекувчилар учун кутилмаган маълумот эълон қилинди

Мунтазам равишда балиқ ёғи қўшимчаларини қабул қилиш соғлом одамларда инсульт ва юрак касалликлари хавфини ошириши мумкин. Бироқ, балиқ ёғи аллақачон юрак муаммоларидан азият чекувчилар учун фойдали бўлиши мумкин. Буни BMJ Medicine журналида чоп этилган тадқиқот кўрсатди.

Балиқ ёғи юрак учун фойдали омега-3 ёғ кислоталарининг манбаи ҳисобланади. Шунинг учун кўпинча юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун тавсия этилади. Аммо бу ёндашувнинг самарадорлиги учун далиллар етарли эмас.

Янги тадқиқотда олимлар 415 минг Буюк Британия фуқароларининг овқатланиши ва саломатлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Иштирокчиларнинг деярли учдан бир қисми мунтазам равишда балиқ ёғи қўшимчаларини қабул қилди.

Натижалар шуни кўрсатдики, соғлом одамлар учун балиқ ёғи қўшимчаларини мунтазам равишда қабул қилиш инсульт хавфини 5% га ватриял фибрилацияни 13% га оширади. Бу таъсир, айниқса, аёллар ва чекмайдиганларда яққол намоён бўлди.

Бироқ, аритмияга учраган одамлар учун балиқ ёғи юрак хуружига ўтиш хавфини 15% га камайтиради. Юрак етишмовчилиги бўлганлар учун ўлим хавфи 9% га камайди.

Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ишлари балиқ ёғини истеъмол қилиш ва юрак-қон томир хавфи ўртасида сабаб-таъсир муносабатларини исботламайди. Балиқ ёғи касал ва соғлом одамларга бошқача таъсир қилишининг сабабларини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг