Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси ўтказилади

Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси ўтказилади

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ, Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши, «Artel», халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, «Адолат» СДП билан ҳамкорликда «Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Кўргазма корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш, инновацион технологияларга қизиқиши баланд бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги, рақобатбардош инновацион ғояларини ҳаётга тадбиқ этишга сафарбар этишдан иборат.

Кўргазмада ёш олимлар, тадқиқотчилар, талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Улар ўз илмий ва амалий ишланмаларини намойиш этиши учун кенг имкониятлар яратилиши кўзда тутилган. Кўргазма якунларига кўра энг яхши инновацион ғоя муаллифларига ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалар топширилади.

Ярмарка ташкилотчилари иқтисодиётимизнинг барча тармоқларини инновацион ривожлантириш, мамлакатимизнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишга хизмат қилишидан умидвор.

Мазкур ярмаркада ўзининг инновацион ғоясини тақдим этмоқчи бўлганлар қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

+99871-2587478 ёки +998998980382 рақамига телеграм орқали юборишингиз мумкин.

Ярмарка 28 март куни пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга қарашли «YOSHLAR SPORT CITY» мажмуасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг