Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёнаётган уйдаги ҳушсиз одам қутқариб қолинди

Ёнаётган уйдаги ҳушсиз одам қутқариб қолинди

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида келиб чиққан ёнғинда ҳушини йўқотган одам қутқариб қолинди.

2020 йилнинг 23 январь куни соат 03:30да Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Қарши шаҳар «Шодлик» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушди. Унга кўра, шу уйда истиқомат қилувчи фуқаро қўшнисининг яшаш уйидан тутун чиқаётганини маълум қилган.

Мурожаат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 03:36да етиб бориб соат 03.39да тўлиқ бартараф этилди.

Қутқарув жараёнида уй эгаси фуқаро П.Т. тутундан заҳарланиши оқибатида ҳушсиз ҳолатда аниқланган ва хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг