Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил бошидан бери қанча автомобил йўли таъмирлангани очиқланди

Йил бошидан бери қанча автомобил йўли таъмирлангани очиқланди

Фото: Xabar.uz

Ўтган саккиз ойда умумий фойдаланишдаги 104 км автомобиль йўлларида реконструкция қилинди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги А-380 «Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» автомобиль йўлининг 698-753 км (55 км) қисмини реконструкция қилиш;

Навоий вилояти ҳудудидаги 4Р57 «Қизилқум халқа йўли» автомобил йўлининг 0-8 км (8 км) қисмини реконструкция қилиш;

Тошкент вилояти ҳудудидаги 4Р253 «Тошкент ш. – Туркистон ш/х – Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 3 км.даги темир йўл остидан йўл ўтказгич қуриш обектларида бу ишлар охирига етказилди.

Жорий йилнинг январ-август ойларида 94 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг