Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир муҳим Қонун маъқулланди

Яна бир муҳим Қонун маъқулланди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Бугун, 20 ноябрь куни бўлиб ўтаётган парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлисида «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун билан «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳамда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзгартириш билан нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар айрим турдаги акциз солиғи ставкаларини ўзгаришсиз сақлаб туриш назарда тутилмоқда.

Қолаверса, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун фойдаланилган сув ҳажмлари бўйича солиқ ставкаларининг белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилиши ҳам белгиланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қонун билан алоҳида шароитларда, яъни коронавирус пандемияси шароитида солиқ мажбуриятларини бажариш белгиланади. 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан солиқларни ва бўнак тўловларини тўлашни фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш, шунингдек қўшимча вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш назарда тутилади.

Бундан ташқари, солиқлардан енгилликлар тақдим этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериладиган ҳуқуқлар ҳам ўзгаришларда ўз аксини топмоқда.

Қонуннинг маъқулланиши иқтисодий ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг