Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди

Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди

Фото: «.yahoo.com»

«Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Ҳукумат қарори (6-сон, 07.01.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ:

  • хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ўзбекистонга Ички ишлар вазирлиги томонидан қайтарилади;
  • 3 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистонга қайтариш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади;
  • ушбу болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганда, уларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.

Қарор билан тасдиқланган низомда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Бу борадаги фаолият Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг