Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда 12 та «Солиқ-сервис» марказлари фаолияти йўлга қўйилди

Хоразмда 12 та «Солиқ-сервис» марказлари фаолияти йўлга қўйилди

Фото:«Xabar.uz»

Хоразм вилоятида 36 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, 23 мингдан ортиғи юридик шахслар, қолгани якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси маълумотига кўра, солиқ ислоҳотлари концепциясига биноан умум белгиланган солиқ турига ўтган тадбиркорларнинг сони 1500 тага етди. Бундан ташқари, солиқ тўловчи фуқаролар ва инвесторларга солиқ турларининг қисқариши, солиқ юкининг камайишини батафсил тушунтириш ва маслаҳатлар бериш учун ҳар бир давлат солиқ инспекциясида биттадан, жами вилоят бўйича 12 та «Солиқ-сервис» ДУКнинг хизмат кўрсатиш марказлари фаолият юритмоқда.

Солиқ тизими фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш, солиқ тўловчилар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида фаолият кўрсатаётган «Солиқ-сервис» марказлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ таъминланиб, малакали солиқ мутахассислари томонидан сервис хизматлари йўлга қўйилган.

Мазкур марказлар солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларни бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашмоқда. Бу эса ҳисоботларни тўғри юритиш ва декларацияларни топширишда солиқ тўловчиларга яқиндан амалий ёрдам бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, 24 соат давомида фаолият юритувчи «Call-марказ» орқали аҳолига ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг