Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Харажатига чидамасанг, машина олма!» — Алишер Қодиров

«Харажатига чидамасанг, машина олма!» — Алишер Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўзи ҳақида чизилган карикатурага муносабат билдириш асносида жамиятимиз муаммоларига яна бир бор тўхталди.

«50 минг сўминг бўлмаса, таксидан фойдаланма!

Ижара сарпо билан, қарзга ботиб тўй қилма!

Харажатига чидамасанг, машина олма!

Атрофининг эътирофи учун, тийинда йиғиб тоннада сочадиган, имкониятлари ҳавасларининг оёғи остида хор бўлаётган халқ бўлиб қолдик.

Топганимизга мутаносиб яшашни, боримиздек бўлишни, кимларнидир камчилиги ёки мақтовини эмас, ўзимизни ривожлантириш йўлларини изласак, имкониятларимиз, пировардида давлатимиз имкониятлари кенгаяди, яхшироқ яшаймиз!

«Shopir_aka»га ярага туз сепгани ва ажойиб карикатура учун раҳмат!», дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров шаҳарларимизда кузатилаётган тирбарндликларни олдини олиш учун Хитой ва Сингапур тажрибасини мисол қилиб келтириб, «у ерда ҳам автомашинани сотиб олиш қийин эмас, нархини ўзи белгилаб ололмайди, чунки Жаҳон савдо ташкилотининг талаблари бор. Лекин автомобилга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматлар жудаям қиммат ҳисобланади. «Парковка» бўлсин ёки солиқлар жорий қилиш орқали, пуллик йўллар орқали – автомобилни сотиб олиш осон, лекин ундан фойдаланиш қимматга айланган. Сингапурда ҳам худди шундай. У ерда ҳам хусусий транспортдан фойдаланишни қиммат қилиш ҳисобига тирбандлик муаммоси ҳал қилинган», деганди.

Спикер ўринбосарининг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг