Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйқу бузилиши саратонга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Уйқу бузилиши саратонга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Кечаси уйқуси кўп бузиладиган эркакларнинг простата саратони билан касалланиш эҳтимоли 20 фоизга кўпроқ. Уйқунинг бузилиши ушбу касалликнинг асосий сабаби бўлиши мумкин.

Миллий саратон институти журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, простата саратони учун асосий хавф омиллари қарилик, ирсий мойиллик, семириш ва этник келиб чиқишидир. Олимлар қора танли эркакларда касаллик пайдо бўлиш эҳтимоли камроқ эканлигини аниқладилар.

Уйқунинг бузилиши простата саратонининг асосий сабабларидан бири ҳисобланган, аммо тадқиқотнинг аксарияти беморлар қанчалик тез-тез ва қайси вақтда уйғонганликларини аниқ эслай олмасликларини маълум қилишган. Мэриленд штатидаги АҚШ Миллий саратон институти мутахассислари тадқиқотда иштирок этган 30 минг британиялик эркакнинг маълумотларини таҳлил қилди. Барча иштирокчилар кечаси ҳаракатни ўлчайдиган ва уйқу бузилишини кўрсатадиган соатга ўхшаш монитор кийган. Тажрибанинг бошида барча эркаклар соғлом эди.

Тадқиқот натижаларига кўра, олимлар кечаси 30 дақиқа ва ундан кўпроқ уйғоқ бўлганлар кишиларда простата саратони билан касалланиш хавфи 15-20 фоизга юқори деган хулосага келишди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг