Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияга 95 мамлакат мадад қўлини чўзди

Туркияга 95 мамлакат мадад қўлини чўзди

Фото: Day.az

Туркия зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича 95 мамлакатнинг ёрдам таклифини қабул қилди. Айни пайтда 6,5 минг нафар чет эллик қутқарувчилар бу ердаги қидирув-қутқарув ишларида қатнашмоқда. Ушбу маълумотларни Bloomberg эълон қилди.

Бевосита зилзила юз берган ҳудудда 53 мамлакат қутқарувчилари ишлашяпти. Яна 2,4 минг нафар қутқарувчи тез орда туркияликларга ёрдамга етиб келиши кутилмоқда.

Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилар отряди 7 феврал куни Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлаганди.

Бугун, 9 феврал куни Туркияга Ўзбекистоннинг 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув (ҳарбийлар) ва тиббиёт ходимлари гуруҳи етиб борган. Шунинг баробарида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ҳам жўнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг