Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ҳарбийлари Тошкентга келди

Туркия ҳарбийлари Тошкентга келди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 20 апрель куни туркиялик ҳарбийлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар шу ернинг ўзидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларда иштирок этиш учун «Фориш» полигонига йўл олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 22—27 апрель кунлари «Фориш» полигонида Ўзбекистон—Покистон—Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, бугун кечаси Покистон ҳарбий делегацияси ҳам Тошкентга учиб келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг