Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Туркияга ёрдам йиғиладиган яна бир пункт ташкил этилди

Тошкентда Туркияга ёрдам йиғиладиган яна бир пункт ташкил этилди

Янгиҳаёт туманидаги «Tashkent INDEX»да туркиялик қардошларимизга гуманитар ёрдам йиғиладиган марказлашган пункт ташкил этилди.

Турк қардошларимизга ёрдам сифатида 8 февралдан бошлаб юртимизда гуманитар ёрдам йиғила бошланганди. Ана шу ҳаракатларни марказлаштириш, ёрдам сифатида тақдим этилаётган маҳсулотларни сараланган ҳолда қадоқлаш, логистикасини йўлга қўйиш ҳамда ёрдам юкини ҳукуматлараро келишган ҳолда манзилли етказишни таъминлаш мақсадида 11 февралдан бошлаб, Янгиҳаёт туманидаги «Tashkent INDEX» мажмуасида «Ўзбекистон халқидан турк қардошларимизга» гуманитар ёрдам йиғиладиган марказлашган пункт ташкил этилди.

Мазкур пунктда республикамизнинг барча ҳудудларида йиғилаётган ёрдам юклари жамланади. 

Туркиядаги табиий офат юз берган ҳудудлардаги жабр кўрган аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда  хайрия ёрдамини кўрсатиш истагидаги тадбиркорлар ва аҳолимизга қуйидаги 14 турдаги маҳсулотларни етказиб беришга эътибор беришлари тавсия этилади:

1.Чодир (палатка)

  1. Кровать
  2. Тўшак (матрас)
  3. Кўрпалар
  4. Ухлаш учун махсус қоплар
  5. Печь-иситгичлар
  6. Термос
  7. Қўл фонарлари
  8. Поwэр-банк
  9. Генераторлар
  10. Чақалоқлар озиқ-овқат ёрмаси
  11. Болалар тагликлари
  12. Гигиена маҳсулотлари
  13. Озиқ-овқат маҳсулотлари (консервалар)

Эслатиб ўтамиз, гуманитар ёрдам пункти 24 соат давомида ишлайди. Пунктда кўнгилли сифатида ишлаш истагидагилар маъмуриятга мурожаат этишлари мумкин.

Изоҳ: фойдаланилган кийимларни олиб келиш тавсия этилмайди.

Мурожаат учун телефон: 99-332-33-33.

Аввалроқ Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилгани Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг