Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи қимматлашди

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархи қимматлашди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув нархи қимматлашди. 

Тошкент шаҳар ҳокимининг «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилган.

«Маълумот учун, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар аввал хабар қилганимиздан фарқли ўлароқ иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, балки юқорида айтиб ўтилганидек Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан кучга кирди.

Агар сиз 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган бўлсангиз, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинишини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг