Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомойка сотиб олиш илинжидаги фуқаро 30 минг долларга «тушди»

Автомойка сотиб олиш илинжидаги фуқаро 30 минг долларга «тушди»

Жорий йилнинг 29 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ИИБга ҳужжатлар келиб тушган.

Унга кўра, шу йил 19 июль куни 36 ёшли А.Қ. таниши Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи 46 ёшли Х.Ш. исмли аёлга автомашиналар ювиш шаҳобчасини, бино ва иншоотларини сотаман деб, ундан 30000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг