Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТнинг Марказий Осиё давлатларини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро йиғилиши бўлиб ўтди

БМТнинг Марказий Осиё давлатларини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро йиғилиши бўлиб ўтди

2018 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг (БМТ ГЖБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси «Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш: Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари, Озарбайжон ва Грузияни қўллаб-қувватлаш» мавзусида икки кунлик ҳалқаро йиғилиш ўтказди.

Тадбирда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари вазирлик ва идораларининг 70 дан ортиқ мутахассислари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Ғайрат Хидоятов ўз нутқида 2018 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №841-сонли Қарори қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур қарор Ўзбекситонни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 70-резолюциясини бажариш бўйича аниқ тарафдори эканлигини билдиради.

БМТ ГЖБнинг Марказий Осиёдаги вакили Ашита Миталл хоним ўз нутқида БМТ ГЖБ трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашишда БРМ 16нинг, шунингдек ОИТС эпидемиясини йўқ қилиш, шу жумладан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ўртасида, психотроп моддаларга бўлган боғлиқликни даволаш ва унинг профилактикасини яхшилаш, шу жумладан гиёҳвандлик моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, соғлиқни сақлаш хизматларини умумий қамровини таъминлашда БРМ 3нинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва мониторингни амалга оширишда Марказий Осиё давлатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Хоним Миталл ўз нутқини давом эттириб, БМТ ГЖБ мамлакатда БМТ ГЖБнинг фаолият соҳасига кирувчи 16 ва 3 мақсадлар доирасида БРМнинг миллий индикаторларини мониторинг қилиш тизимлари дастлабки кўрсаткичларини аниқлаш сохасида мамлакатларни қҳллаб-қувватловчи БМТнинг бошқа агентликлари, хусусан БМТнинг ривожланиш дастури, ЮНИСЕФ ва Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ахборот йиғиш ва мониторингни амалга ошириш соҳасидаги мавжуд қийинчиликлар шароитида бир қатор манфаатдор томонларнинг тадбирда иштирок этиши ҳукуматлар ва БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳаси каби Глобал кун тартибидаги масалага бўлган умумий масъулияти ва тарафдорлигини акс эттиради.

БМТ ГЖБ фаолиятини минтақадаги мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун уларга замонавий амалиёт, экспертларнинг билимлари, воситалар ва методикалар тақдим этиш орқали амалга оширади.

БМТ ГЖБнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг умид қилишича, ўтказилган тадбир 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳаси каби Кун тартибидаги масала доирасида 16-максад ва 3-максадларнинг самарали мониторинги масалаларида ўзаро алоқа тармоқларини шакллантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш майдонини яратиш учун хизмат қилади.

Тажриба алмашинуви билан бир қаторда иштирокчи мамлакатларнинг юқори вакиллари ва мутахассислари эхтиёжларнинг икки турини аниқлаш, хусусан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳаси каби Кун тартибидаги масала буйича эришилган натижаларнинг самалари мониторинги ва ҳисоботини юритиш, шунингдек устувор вазифаларга эришиш учун натижаларни жадаллаштириш мақсадида стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун техник қўллаб-қувватлаш бўйича муайян ишларни амалга оширдилар.

Марказий Осие мамлакатлари аҳолисининг асосий қисми ёшларни ташкил қилганлиги боис, Ўзбекистон олий ўқув юртларининг талабаларига мазкур тадбирда фаол иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

БМТ ГЖБнинг ҳамкорлигида 2019 йилнинг баҳор фаслида ўтказилиши режалаштирилган, қонунларга итоат қилиш маданиятини илгари суриш, жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар истеъмолини олдини олиш, одам савдоси, терроризм, коррупцияга қарши курашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган БМТнинг Тошкентлик ҳалқаро модели (TIMUN) ташаббусини амалга ошириш учун жалб қилинган талабалар 2030 йилгача бўлган даврдаги кун тартибидаги масала муҳокамасида иштирок этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг