Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аҳоли орасида юздан ортиқ коронавирус юқтирганлар аниқланди

Тошкентда аҳоли орасида юздан ортиқ коронавирус юқтирганлар аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7 335 (+48) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 469 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг