Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 1,1 млрд. сўмлик газ ўғирлиги ошкор бўлди

Тошкентда 1,1 млрд. сўмлик газ ўғирлиги ошкор бўлди

Фото: Xabar.uz

Юнусобод туманида 1,1 млрд. сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар «Шарқ ҳақиқати» МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг