Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида қимматбаҳо олмосларни олиб кираётганлар ушланди

Тошкент халқаро аэропортида қимматбаҳо олмосларни олиб кираётганлар ушланди

Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган шахсларни тўхтатиб қолишди.

Яқинда Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат хажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн. сўмдан ошмоқда.

Ҳиндистондан учиб келган яна бир йўловчининг багажини кўздан кечириш давомида ушбу хорижий фуқаро ҳам 57 дона турли ўлчамдаги олмос тошларини яширинча олиб киришга урингани фош бўлди.

Божхона назоратига тақдим қилинмаган қимматбаҳо тошларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 942 млн. сўмдан ошмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари 2023 йилда аниқланган 394 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 32,4 млрд. сўмлик 163 кг заргарлик буюмлари, шу жумладан қимматбаҳо тошларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг