Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Қозоғистонга борувчиларни кучли жазирамадан огоҳлантирди

ТИВ Қозоғистонга борувчиларни кучли жазирамадан огоҳлантирди

Фото: «Google.com»

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Қозоғистон синоптиклари огоҳлантиришича, 1-июл куни Қизилўрда вилоятида ва Туркистон вилоятининг айрим жойларида ҳарорат 45-47 даражагача кўтарилади. Кучли жазирама Олмаота, Жамбул вилоятларида, Қўстанай ва Қарағанди вилоятларининг айрим жойларида кутилмоқда. Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил вилоятларида, Ақтўбе, Қўстанай, Олмаота вилоятлари айрим жойларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонга йўл олган ёки кўрсатилган вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига тегишли эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52), Актау шаҳридаги Бош консулхона (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17), Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг