Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева Наталя Герман билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Танзила Норбоева Наталя Герман билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Фото:«Senat.uz»

15 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н. Герман билан учрашди.

Томонлар МОПДММ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Мамлакатимиз БМТ резолюциялари ва қарорларини амалиётга татбиқ этиш, бу борада ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бераётгани таъкидланди.

Ўзбекистон БМТ фаолияти доирасида мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ифода этувчи бир қатор муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сураётгани қайд этилди. Улар бошқа аъзо давлатларнинг позицияларига мос келади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган янгиланишлар тўғрисида ахборот берилди. Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш шулар жумласидандир

Н.Герман амалга оширилаётган ташқи сиёсат бўйича ислоҳотларни юқори баҳолади. Ислоҳотлар натижасида Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва яхши қўшничиликнинг янги сиёсий муҳити яратилди.

Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

15 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Н. Герман билан учрашди.

Томонлар МОПДММ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Мамлакатимиз БМТ резолюциялари ва қарорларини амалиётга татбиқ этиш, бу борада ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бераётгани таъкидланди.

Ўзбекистон БМТ фаолияти доирасида мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ифода этувчи бир қатор муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сураётгани қайд этилди. Улар бошқа аъзо давлатларнинг позицияларига мос келади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган янгиланишлар тўғрисида ахборот берилди. Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш шулар жумласидандир.

Н.Герман амалга оширилаётган ташқи сиёсат бўйича ислоҳотларни юқори баҳолади. Ислоҳотлар натижасида Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва яхши қўшничиликнинг янги сиёсий муҳити яратилди.

Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг