Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сел босган хонадонлар талофати ўрганилди

Сурхондарёда сел босган хонадонлар талофати ўрганилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Х.Сатволдиев Қумқўрғон тумани «Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, Диний экстремистик оқими йўлига билиб-билмай кириб қолган ҳозирги кунда жазо муддатини ўтаётган фуқароларнинг оила аъзолари билан учрашиб уларнинг муаммолари ўрганилди.



Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойи бошларида кучли ёғингарчиликлар сабабли аҳолининг яшаш уйлари ёрдамчи хўжаликлари, экин майдонларини сел босган хонадонларида ҳам бўлиб, хонадонларга етказилган талофатларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тегишли тадбирлар белгилаб олинди. Вилоят ИИБ бошлиғи ташриф буюрган ҳар бир хонадонга рўзғор учун керакли озиқ овқат маҳсулотлари топширилди.



«Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи 7 фарзанднинг отаси Э.Мустафоев бошқарма бошлиғининг ташрифидан хурсанд бўлиб ўз миннатдорлигини билдирди. Ўтган 2018 йилда туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров ташаббуси билан янги уч хонали уй қуриб берилган бўлса, бу йил томорқасига бошқарма бошлиғи турли хилдаги мевали дарахт кўчатлари тортиқ қилишидан хурсандчилигини яшираолмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг