Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суғурталашнинг «хоразмча усули». Ёки алдагани кекса яхшими?

Суғурталашнинг «хоразмча усули». Ёки алдагани кекса яхшими?

Фото: «ведомостинсо.рф»

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг Урганч филиали айрим ходимлари  суғурталашнинг янгича усули кашф этишаётгандек.

Яқинда филиал ходимлари Ҳазорасп туманидаги қишлоқларда уйма-уй юриб, ўзларини гўёки туман солиқ идораси ходими сифатида таништирган ва мулк солиғидан қарзи борлигини айтиб, пул ундиришган. Бироқ пул тўланганлик ҳақида берилиш лозим бўлган квитанция ўрнига «Ўзбекинвест»нинг «Менинг уйим – менинг мулким» – жисмоний шахснинг уй-жойини суғурталаш полисини бериб кетишган.

Ана шундай ҳолат бўйича Бўстон қишлоғидаги «Қовунчи» маҳалласида яшовчи ўнлаб нафар фуқароларнинг мол-мулки суғурталанганлиги айтилмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

– Фарзандларим ишда, набираларга қараб ўтирганимда икки нафар йигит билан бир қиз келиб, онахон, бизлар туман солиқ идорасиданмиз. Мулк солиғидан сал кам юз минг сўм қарзингиз бор экан, агар тўламасангиз, мажбурий ижро бюросига ўтказиб юборамиз, кейин устама билан ундириб олишади, дейишди. Шошиб қолдим ва пенсиямдан 80 000 сўм тўладим. Кейин улар қўлимга шу қоғозни тутқазиб кетишди, – дейди нафақахўр Шарифа Сеймаматова.

– Мен ҳар йили мулк ва ер солиғини йил бошидаёқ тўлаб қўяман. Уйга келсам, онам бир ҳужжат тутқазди, у солиқ идорасининг эмас, «Ўзбекинвест» суғурта компаниясиники экан, –  дейди онахоннинг ўғли П.Қадамов.

Тўғри, уй-жойни суғурталаш яхши. Лекин бунинг учун одамларни алдаш эмас, балки суғурта кафолатига уларнинг ишончини орттириш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг