Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стоматолог тишларни оқартирувчи ва мустаҳкамловчи маҳсулотларни айтди

Стоматолог тишларни оқартирувчи ва мустаҳкамловчи маҳсулотларни айтди

Баъзи озиқ-овқатлар тишларни самарали ва хавфсиз оқартиришга ёрдам беради. Бу ҳақда россиялик стоматолог Владимир Лосев маълумот берган. 

Бундай маҳсулотлар орасида биринчи ўринда олма туради. Уларнинг таркибидаги олма кислотаси тишни жозибали қилишга ёрдам беради. Шунингдек, олма кислотаси ўрик, шафтоли, гилос, узум, олхўри ва нокда мавжуд - бу мевалар тиш эмалини тозалаш енгиллаштиришга ёрдам беради.

Шифокор, шунингдек, қулупнайнинг яхши оқартирувчи хусусиятларини таъкидлаб ўтган. Бироқ, мева кислотасининг ортиқча миқдори эмалга зарар етказиши мумкин.

Соғлом тишларга сут маҳсулотлари, шу жумладан творог ва қаттиқ пишлоқлар фойдали, дейди тиш шифокори. Улар оқартириш хусусиятига эга эмас, аммо эмални мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, пишлоқ оғиз бўшлиғидаги зарарли муҳитни зарарсизлантиришга қодир.

Шифокор, шунингдек, сабзи ва селдерейнинг оғиз бўшлиғидаги бактерияларга қарши кураш фойдали эканини қайд этди. Aпелсин истеъмоли С витаминининг юқори миқдори туфайли милкларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг