Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоир ва журналист Акмал Тошев вафот этди

Шоир ва журналист Акмал Тошев вафот этди

Истеъдодли шоир ва журналист Акмал Тошев (Акмал Тош) вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фозил Фарҳод маълум қилди.

Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. 1992-2003 йиллар қишлоқдаги 41-умумтаълим мактабида ўқиди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журналистика факултетида бакалавр йўнилишини (2004-2008), магистратура босқичида (2011-2013) таҳсил олди. «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририятида бўлим муҳаррири лавозимида ишлаган.

А.Тошев бадиий ижод билан шуғулланиб келади. Қатор марказий газета ва журналларда шеърлари чоп этилган. «Моҳият лаҳзалари» (2008), «Фариштали кунлари» (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. «Қашқадарё баёзи» (2007), «Ёшлар китоби» (2008), ҳамда «Олтин кўприк» (2010) альманахларига шеърлари киритилган.

Xabar.uz таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг