Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Уч йил кечирдик, етади...»

Шавкат Мирзиёев: «Уч йил кечирдик, етади...»

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг I ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида энди узр билан билан иш битмаслигини, ҳамма қонун олдида жавоб беришини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» канали хабар берди.

«Бош прокурорга учта йўналишда — қурилиш, тиббиёт ва олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қаттиқ топшириқ берганман. Сенаторлар ҳам коррупцияга қарши куришишда жиддий назорат олиб бориши керак. Чунки коррупция халқнинг ғазабини келтиряпти.

Мана, Иқтисодиёт университетида бир валломатни ишдан олдим. Янги ректор университет ўқитувчилари ўртасида аттестация ўтказди, 65 фоиз ўқитувчи ундан ўта олмади, билими йўқ. Тасаввур қиляпсизми буни? Коррупцияга ботиб кетган. Бечора талабалар шунча йил қанақа қилиб чидаб ўқиган, ҳайронман.

Ректорлар ҳам давлатдан ойлик оладику, ахир. Шу сабабли улар ҳам маҳаллий кенгашлар олдида ҳисобдор бўлиши керак.

Кеча телевизорда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Мажидовнинг Бош прокуратурадаги йиғилишдан кейинги интервьюсини кўрдим. «Ҳа, менда хато эди, кечирим сўрайман» дейди. Узр билан иш битмайди, қонун олдида жавоб бериш керак ҳамма. 3 йил кечирдик, етади. У давр ўтди. Энди шунчаки кечирим сўраш билан қутилиб қолиш бўлмайди, қонуний чора кўрамиз», дея таъкидлаган президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг