Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенаторлар замонавий тиббиёт муассасаси очилишида иштирок этди

Сенаторлар замонавий тиббиёт муассасаси очилишида иштирок этди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларининг ташхис қўйиш ва даволаш бўйича юқори технологияли усулларни кенг қўллаган ҳолда аҳоли, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қолаверса, тиббиётнинг хусусий секторлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, содда қилиб айтганда, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бу борада фаоллик кўрсатиб, тиббиётнинг қатор хусусий секторини қўллаб-қувватламоқда.

Бугун, 10 сентябрь куни пойтахтимизда «Medion innovation» клиникасининг очилиши ҳам шулар жумласидандир.

Очилиш маросимида Сенат аъзолари, ҳукумат мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу муассаса 50 ўринга, шундан 10 таси реанимация бўлимига мўлжалланган. Асосан кардиохирургияга ихтисослашган бўлса-да, 20 га тиббий йўналишда хизмат кўрсатилади.

Тадбирда сўзга чиққанлар яқин кунларда «Меҳрли юрак» фонди билан ҳамкорликда 10 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аъзоларида жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилгани, Россия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Украина давлатларидан келган мутахассислар ҳам фаолият юритиши, беморларни тиббий ўтказишини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 август куни давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари сифатида белгилангани, ушбу клиника ҳам тадбиркорлар, шу жумладан, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имкониятлар натижаси эканлиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг