Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат Раиси Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Сенат Раиси Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Фото: «Senat.uz»

2021 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.

Унда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Эрон парламентларида дўстлик гуруҳларининг ташкил этилиши парламентлараро муносабатларнинг ривожланишига хизмат қилади. Хусусан, уларнинг фаолияти қонун ижодкорлиги, парламентаризм, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини излашга қаратилган, шунингдек, тажриба алмашиш юзасидан ҳам доимий мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кенгайиб, сиёсий соҳадаги сермаҳсул мулоқотлар фаоллашганини ижобий баҳолади. Бундан ташқари, Президент раҳнамолигида жадал суръатларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат муаммосини бартараф этиш бўйича кўрилаётган самарали ишлар ва эришилган натижалар ҳамда болалар меҳнатига барҳам берилганини алоҳида эътироф этди.

Томонлар икки мамлакат парламентлари аъзолари ўртасида барча даражалардаги алоқаларни тизимли давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, умуман, Ўзбекистон – Эрон алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда парламентлараро муносабатлар ўз ҳиссасини қўшишини қайд этди.

Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоя ва туризм, маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат алоқаларни янги босқичга кўтариш имкониятлари ҳақида барча даражалардаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ҳам шулар жумласидандир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг