Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудияда мураккаб аҳволга тушган ўзбекистонликларга ёрдам берилмоқда

Саудияда мураккаб аҳволга тушган ўзбекистонликларга ёрдам берилмоқда

Фото: Pexels. com

Саудия Арабистонида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида ахборот эълон қилди. 

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Умра амалини бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва Ватанимизга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. – Таъкидлаш жоизки, юртдошларимизнинг сафарлари хусусий сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилган. Мазкур ҳолат авиақатновларни амалга оширишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бу каби сафарларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган.

Ҳозирда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда юртдошларимизни қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилди.

2024 йил 4 февраль ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди, қолган фуқароларимиз ҳам яқин фурсатларда Ватанимизга юборилади.

Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назоратига олган ва доимий равишда мониторинг олиб бормоқда ҳамда юртдошларимизга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларимиздан хотиржамликни сақлашга ва Саудия Арабистонидаги амалдаги қоидаларга риоя қилишларига чақирамиз" дейилади хабарда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг