Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Самса» бренди инсофсиз рақобат деб топилди

«Самса» бренди инсофсиз рақобат деб топилди

Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар учун хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш жойи пештоқида ёзилган «Самса» хизмат кўрсатиш белгиси юзасидан тарқалган хабарларга асосан Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти расмий муносабат билдирди.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасига асосан истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳисобланади.

Шунингдек, «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига мувофиқ:

  • товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати;
  • ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш;
  • хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш;
  • реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш инсофсиз рақобат ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ ушбу ҳолатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва инсофсиз рақобат киришишга оид ҳуқуқбузарлик мавжуд.

Шундай экан, ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ каналларидан ахборотни тўғри талқин қилиш ва уни жамоатчиликка холис етказишни сўраб қоламиз», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг