Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ЙПХ ходимига пора бераётган фуқаролар қўлга олинди

Самарқандда ЙПХ ходимига пора бераётган фуқаролар қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

24 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Каттақўрғон тумани Самарқанд кўчасининг ички йўлида хизмат олиб бораётганда  «Камаз»  русумли юк ташувчи транспорт воситаси тўхтатилади.

ЙПХ ходимларининг ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини тақдим қилиши сўралганда ҳайдовчи автомашина ҳужжатлари яшаш уйида қолиб кетганлигини маълум қилган. ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

2020 йил 24 январь куни соат 16:00 лар атрофида ЙПХ ходими А.Нормуродовнинг олдига ҳайдовчи Ж.Р. келади. У жарима майдончасида сақланаётган юк автомашинасини чиқариб беришни сўраб, 600.000 сўм миқдоридаги пуллари борлигини, кейин яна 400.000 сўмни беришини билдириб, пора таклиф қилади.

А.Нормуродов унга бу ҳаракати ноқонунийлиги, пора олиш-бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамасдан, Ж.Р. 25 январь куни келишини айтиб чиқиб кетади. А.Нормуродов ҳайдовчи Ж.Р. билан бўлган ўзаро суҳбатини «Iphone» русумли телефон аппаратига ёзиб олиб, DVD дискка кўчиради ва вилоят ИИБ бошлиғининг номига тезкор тадбир ўтказишни сўраб мурожаат қилади.

Текширув давомида фуқаро Ж.Р.га юк ташувчи транспорт воситасини бошқариш учун ишончномаси мавжуд эмаслиги, унга 2018 йил 19 июль куни «В,С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи билан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилганлиги аниқланди.

25 январь куни катта сержант А.Нормуродовнинг билдиргисига асосан ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси ва ИИВ ЎХБ вилоят бўйича бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи Ж.Р., автомашина эгаси А.Ф амакисининг ўғли Х.Ш. ушбу автомашинани жарима майдончасидан чиқартириб беришга ёрдам беришини сўраб, А.Нормуродовнинг хизмат хонасида, Х.Ш. томонидан 1.000.000 сўм пулларни пора сифатида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўйича бўлими ходимлари томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг