Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда қарийб 5 млрд. сўмлик сифатсиз алкогол аниқланди

Самарқандда қарийб 5 млрд. сўмлик сифатсиз алкогол аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЖҚБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотларини муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор қидирув тадбири ўтказилган.

Унда Тошкент вилояти, Паркент туманида фаолият юритувчи «B.G.» МЧЖ таъсисчиси М.О. ва унинг шериги Ш.Ж. Самарқанд шаҳри, «Мададкор» МФЙ ҳудудида жойлашган уйнинг омборхонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 30 хил турдаги 134 597 дона умумий баҳоси 4 млрд 945 млн сўмлик алкоголь маҳсулотини Самарқанд шаҳрида ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбакилиги ҳамда истеъмолга яроқсиз эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг