Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Салқин ҳарорат қачонгача сақланиб қолади?

Салқин ҳарорат қачонгача сақланиб қолади?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 20–22 май кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, 20 майда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21–22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 20 ва 22 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–21 майда 8-13 даража, 22 майда 10-15 даража, кундузи 20 майда 20-25 даража, 21–22 майда 22-27 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21–22 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20–21 майда 8-13 даража, 22 майда 10-15 даража, кундузи 20 майда 20-25 даража, 21–22 майда 22-27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21–22 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20 майда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 21 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража, 22 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 20–21 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20–21 майда 20-25 даража, 22 майда 22-27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 20 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража, 21 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража, 22 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20–21 майда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 20–21 майда 9-14 даража, 22 майда 11-16 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг