Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Салимбой»га нисбатан ҳукм ўқилгани айтилмоқда

«Салимбой»га нисбатан ҳукм ўқилгани айтилмоқда

ОАВда эълон қилинган маълумотларга кўра, Салим Абдувалиев 6 йилга қамалган. 

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган.

«Салимбой»га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳозирча расмий ташкилотлар мазкур суд ҳукми юзасидан расмий ахборот берганича йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев Жиноят кодекси 248-модда 1-қисмида (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) назарда тутилган қилмишни содир этишда гумонланиб, ушланганди.

Тергов органлари мазкур айбловни яна-да оғирроғига, яъни ЖК 248-моддаси 2-қисмига (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши) ўзгартирган. Мазкур моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг