Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева сўз эркинлиги бўйича вакил билан учрашди

Саида Мирзиёева сўз эркинлиги бўйича вакил билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.

Учрашувда дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилинган.

«Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим», дейди Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, айнан ушбу мавзу доирасида истиқболдаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг