Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ўзбекистонлик аёлнинг икки қизчаси қаровсиз қолди

Россияда ўзбекистонлик аёлнинг икки қизчаси қаровсиз қолди

Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг икки нафар вояга етмаган ва ота-она қарамоғисиз қолган болалари ҳақида Интернет тармоғида видео жойлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизматининг расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.И. 2010 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрига жўнаб кетган.

«Унинг 2015 йил ҳамда 2017 йилларда туғилган вояга етмаган икки нафар қизлари ҳам уй шароитида дунёга келган бўлиб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ, бу эса ўз навбатида уларни дарҳол Ўзбекистон Республикасига қайтариш имкониятини қийинлаштиради. М.И. болаларни ўзбекистонлик ватандоши Ж.А. (Сурхондарё вилоятида рўйхатда турувчи)га ташлаб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро М.И. Татаристон Республикаси тергов изоляторида сақланмоқда», дейилади расмий хабарда.

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вояга етмаган болаларни Россия ҳудудида уйда туғилганлик ҳолатини расмийлаштириш ва уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

Болаларга ёрдам кўрсатиш ва уларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш мақсадида Агентликнинг масъул ходимлари бириктирилиб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг