Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Ўзбекистон ва яна бешта давлат билан авиақатновларни тикламоқда

Россия Ўзбекистон ва яна бешта давлат билан авиақатновларни тикламоқда

Фото: «Mail.russkiymir.ru»

Россия 1 апрелдан Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка билан парвозларни қайта тиклайди, дея хабар берди Россия Федерацияси коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб.

Хабарга кўра, Россия Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова тезкор штаб йиғилишини ўтказган ва ушбу йиғилишда авиақатновлар тикланиши тўғрисида айтиб ўтган.

«Муҳокама натижаларига кўра, айрим мамлакатларда эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, Бош вазир Михаил Мишустин билан келишилган ҳолда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Венесуэла билан мунтазам халқаро рейсларни тиклашга қарор қилинди (Москва-Каракас ҳафтасига икки марта), Сурия (Москва-Дамашқ ҳафтасига бир марта), Тожикистон (Москва-Душанбе ҳафтасига бир марта), Ўзбекистон (Москва-Тошкент ҳафтасига бир марта) ва Шри-Ланка (Москва-Коломбо ҳафтасига бир марта)», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 1 апрелдан Германиянинг авиация маъмурлари билан келишилган ҳолда ўзаро йўналишлар бўйича мунтазам парвозлар Франкфурт — Москва — Франкфурт — ҳафтасига беш марта, Франкфурт — Санкт-Петербург — Франкфурт — ҳафтада уч марта, Москва — Берлин — Москва — ҳафтасига беш марта ва Москва — Франкфурт — Москва — ҳафтасига уч марта авиапарвозлар режалаштирилгани айтиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг