Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 26 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ағанади

Қозоғистонда 26 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ағанади

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида 26 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ағанади. Ҳодиса Қизилўрда - Павлодар йўлида рўй берган.

«ЙТҲ 6 март, соат 00:15да Экибастуз қишлоғи ҳудудида, Қизилўрда - Павлодар йўлининг 1160 километрида рўй берган. Mercedes русумли автобус Новосибирскдан Тошкентга кетаётган бўлган.

Автобус ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай, йўлдан чиқиб кетган. Ўша вақтда автобус ичида ўзбекистонлик 26 йўловчи ва қозоғистонлик икки ҳайдовчи бўлган», — дея хабар берди Павлодар вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, 26 йўловчининг барчаси бошқа транспортда жўнаб кетган, икки ҳайдовчи эса автобус ёнида қолган.

«ЙТҲ рўй берган жойга тиббиёт ходимлари, маҳаллий полиция ва ҳукумат вакиллари йўл олган. Йўловчиларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар касалхонага ётишга муҳтож эмаслиги аниқланди. Жабрланганлар йўқ», — дея хабар қилинди Павлодар вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг