Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қобул Турсунов нима сабаб вазифасидан озод этилгани маълум бўлди

Қобул Турсунов нима сабаб вазифасидан озод этилгани маълум бўлди

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати собиқ ҳоким нега ишдан олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармонлари билан йиғилиш иштирокчиларини таништирган. Вилоят ҳокими Қобул Турсунов соғлиғи даволаниш талаб этгани сабабли ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилгани эълон қилинган.

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг