Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги партия биносини таъмирлаш учун 360 миллион сўм ажратмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги партия биносини таъмирлаш учун 360 миллион сўм ажратмоқда

Фото: Xabar.uz

8 ноябрь куни «Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши биносини капитал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида» Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Қарор билан Қарши шаҳар ҳокимлиги балансидаги собиқ ҳарбий госпиталь биносини Ўзбекистон экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгашига мослаб капитал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг» компаниясига 360 млн сўм ажратиши белгиланган.

Бу маблағлар вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан йўналтирилади.

Шунингдек, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг яна бир қарори қабул қилинган.

«Вилоят ҳокимлиги иккинчи маъмурий биноси фасадини капитал тамирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарор билан «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг» компаниясига 215 млн сўм ажратилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг