Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида қарағай ва шумтол кесиб, 113,9 миллион зарар келтирганлар ушланди

Қаршида қарағай ва шумтол кесиб, 113,9 миллион зарар келтирганлар ушланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қарши шаҳрида дарахт кесиб, табиатга катта миқдорда зарар келтирганлар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Б. ва бошқалар Қарши шаҳар «Насаф» кўчаси йўл ёқасидаги 20 дона қарағай ва 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилганликлари натижасида табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг